Линклар

Ucell ширкати тармоққа янги уланаётган мижозлар учун тўлов жорий қилади


Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи Ucell мобил алоқа оператори шу йилнинг 15 октябридан бошлаб тармоққа янги уланаётган мижозлардан 2000 сўм миқдорида тўлов ола бошлайди. Бу ҳақда ширкат ўз сайти орқали маълумот тарқатди.

“Ушбу янги тартиб мажбурий чора бўлиб, компания томонидан доимий равишда харид қилиб олинаётган янги SIM-карталар ва янги абонентларни тармоққа улашга доир бошқа сарф-харажатларни қоплашга имкон беради”, дейилади Ucell сайтида.

Мазкур тўловни амалга оширган янги мижозларга SIM-карта, абонент рақами ва ширкат билан тузилган шартнома тақдим этилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG