Линклар

logo-print

АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари Сурия масаласини муҳокама қилди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч.) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ў.).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч.) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ў.).

Индонезиянинг Бали оролида АТЭС саммитида иштирок этаётган АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди.

Керрига кўра, Сурия кимёвий қуролларини йўқ қилиш бўйича якшанба куни бошланган жараён “яхши дебоча”дир. АҚШ Давлат котиби ўзи ва Лавров томонидан ўтган ойда имзоланмиш АҚШ-Россия келишуви доирасида иш юритаётган президент Башар Ассад режими хатти-ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаётганини айтди.

Керри ва Лавровнинг Сурия бўйича халқаро тинчлик анжумани имкон қадар қисқа муддат ичида ўтказилиши лозимлиги юзасидан фикрлари бир жойдан чиқди.

Россия ташқи ишлар вазири Москва Башар Ассад Суриядаги кимёвий қуролларни йўқ қилишни талаб қилувчи БМТ резолюциясини бажаришда давом этиши учун “қўлдан келган барча ишларни” амалга оширажагига ишонтирди.
XS
SM
MD
LG