Линклар

Тожикистон президентлигига даъвогарларга берилган муҳлат узайтирилди


Ҳозирча фақатгина иқтидордаги президент Имомали Раҳмон талаб қилинган 210 мингта имзо тўплашга муваффақ бўлди.

Ҳозирча фақатгина иқтидордаги президент Имомали Раҳмон талаб қилинган 210 мингта имзо тўплашга муваффақ бўлди.

Тожикистон Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодлардан талаб қилинадиган имзоларни тўплаш муҳлатини узайтирди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Абдураҳмон Додоев журналистлар олдида қилган чиқишида имзо тўплаш муҳлати 10 октябрга қадар узайтирилганини маълум қилди. Унинг айтишича, мазкур қарор Коммунист, Социалист ва Демократик партиялар дастлаб белгиланган 7 октябрга қадар етарли имзоларни тўплаш имкони йўқлигидан шикоят қилишлари ортидан қабул қилинган.

Ҳозирча фақатгина иқтидордаги президент Имомали Раҳмон талаб қилинган 210 мингта имзо тўплашга муваффақ бўлди. 6 ноябрга белгиланган президент сайловига унинг номзоди ўтган жума куни илгари сурилди.

Ўтган ойда Бирлашган ислоҳотчи кучлар мухолифат ҳаракати томонидан номзод сифатида кўрсатилган Ойниҳол Бобоназарова полицияни унинг сайловолди кампаниясига тўсқинлик қилаётганликда айблади. Бобоназарованинг иддао қилишича, ўз тарафдорлари имзо тўплаётган пайтда полиция томонидан ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG