Линклар

logo-print

Жон Керри: АҚШ ҳарбийлари Ливиядаги операцияни қонунга мос тарзда ўтказган


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Америка махсус кучлари Ливияда террорчиликда гумон қилинаётган шахснинг қўлга олинганини ёқлаб баёнот берди.

Душанба куни Индонезияда Осиё-Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида гапирган Керри, Ливия ҳукуматининг мазкур операция одам ўғирлаш бўлгани тўғрисидаги иддаолари асоссиздир, дея таъкидлади.

Давлат котибининг айтишича, шанба куни Триполи яқинида Ал-Қойда аъзоси Анас ал-Либий номи билан танилган жангарининг ҳибсга олиниши АҚШ қонунларига мос тарзда амалга оширилган. У террорчиликда гумонланаётган шахс сифатида АҚШ ҳарбийлари учун “қонуний равишда нишон ҳисобланади” ва суд орқали жавобгарликка тортилади, деди Керри. Террорчиликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахсларга “ачинмаслик” муҳимдир, дея қўшимча қилди у.

Шанба кунги қўлга олинган ал-Либий 1998 йилда Танзания ва Кениядаги АҚШ элчихоналарига қилинган ва 220дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумларга алоқадорликда гумонланмоқда.
XS
SM
MD
LG