Линклар

Душанба куни Мисрда амалга оширилган иккита ҳужум оқибатида камида 10 одам ўлдирилди.

Машиналарда бўлган қуролли гуруҳ Суэз канали соҳилидаги Исмоилия шаҳрида ҳарбий патрулга яқинлашиб, ўт очгани оқибатида беш аскар ҳалок бўлди. Мазкур ҳужум жангарилар кейинги ҳафталарда хавфсизлик кучларига қарши ҳужумлар кўламини оширган минтақада рўй берди.

Миср пойтахти Қоҳирада эса номаълум шахслар мамлакатнинг сунъий йўлдош коммуникациялари идорасига гранатмётлардан қилган ҳужуми оқибатида бино томидаги сунъий йўлдош антеннаси вайрон бўлди.

Айни пайтда, Синай яриморолидаги ал-Тур шаҳрида хавфсизлик кучларига қарашли базада рўй берган кучли портлаш оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 50дан ортиқ одам жароҳатланди.

Хавфсизлик кучлари Суэз каналидан шарқроқда жойлашган Синай яриморолида исломий жангариларга қарши ҳарбий амалиётлар кўламини оширмоқда.
XS
SM
MD
LG