Линклар

Нобелнинг Тиббиёт ва физиология бўйича лауреатлари эълон қилинди


Тиббиёт ва физиология бўйича 2013 йилги Нобел мукофоти Жэймс Ротман, Рэнди Шэкман ва Томас Зюдофга насиб қилди.

Тиббиёт ва физиология бўйича 2013 йилги Нобел мукофоти Жэймс Ротман, Рэнди Шэкман ва Томас Зюдофга насиб қилди.

Стокҳолмда Нобел мукофотининг илк совриндорлари эълон қилинди. Тиббиёт ва физиология бўйича 2013 йилги Нобел мукофоти америкалик икки олим Жэймс Ротман ва Рэнди Шэкман ҳамда германиялик Томас Зюдофга насиб қилди.

Мукофот совриндорларининг исмлари душанба куни Швеция фанлар академияси тарафидан эълон қилинди. Нобел мукофоти қўмитаси қарорида айтилишича, олимлар одам танасидаги ҳужайраларнинг ўзаро моддалар алмашинуви механизмини кашф қилгани учун тақдирланган.

Ротман АҚШнинг Йэл Университети профессоридир. Шекман эса Беркли шаҳридаги Калифорния Университети профессори. Германиялик олим Зюдоф ҳам АҚШнинг етакчи олийгоҳларидан бири саналган Стэнфорд Университети профессоридир.

Нобелнинг энг нуфузлиси ҳисобланган Тинчлик мукофоти лауреати жума куни Осло шаҳрида эълон қилинади.

Ҳар бир мукофотга 8 миллион швед кронаси (тахминан 1,2 АҚШ доллари) миқдорида пул илова қилинади. Мукофотга 1895 йили швед саноатчиси Алфред Нобел асос солган.
XS
SM
MD
LG