Линклар

logo-print
Душанба оқшомида Ироқ пойтахтида содир бўлган портлашлар оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, юздан зиёд одам яраланди.

Reuters агентлиги хабарига кўра, кеча Бағдодда олтита портлаш содир этилган ва бу ҳужумлар асосан шаҳарнинг шиалар истиқомат қиладиган мавзеларида амалга оширилган.

Айни пайтда суннийлар истиқомат қиладиган Доура мавзеида ҳам портлаш содир бўлгани айтилмоқда.

Сўнгги ойларда Ироқда диний адоват асосидаги зўравонлик хуружлари сони кескин кўпайиб кетди. Хусусан, шанба куни худкуш шахс Бағдоддаги шиалар зиёратгоҳида йиғилган оломон орасида ўзини портлатиб юборгани оқибатида элликка яқин киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG