Линклар

logo-print
Москва Литвадан импорт қилинаётган сут маҳсулотлари учун 7 октябрдан эътиборан тақиқ жорий этди. “Роспотребнадзор” федерал агентлиги бу мамлакатдан келаётган сут маҳсулотлари “шубҳа уйғотаётган”и ҳақидаги баёнот билан чиқди.

Бироқ бу тақиқ кейинги ойда Европа Иттифоқи саммитини ўтказишга тайёргарлик кўраётган ва Европа мамлакатлари билан тиғиз ҳамкорлик қилаётган Литвага босим ўтказиш ҳаракати ўлароқ баҳоланмоқда.

Бундан аввалроқ Россия ноябр ойида Вилнюсда Европа Иттифоқи мамлакатлари билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартнома имзолашга умид қилаётган Украина ва Молдовага нисбатан босимни кучайтирганди.
XS
SM
MD
LG