Линклар

logo-print

Қирғиз милицияси Иссиқкўлдаги митингни тарқатиб юборди


Иссиқкўлдаги митинг иштирокчилари.

Иссиқкўлдаги митинг иштирокчилари.

Қирғизистоннинг Қоракўл шаҳрида милиция “Қумтор” олтин қазиб олиш корхонасини давлат тасарруфига ўтказишни талаб қилиб чиққан намойишчиларни тарқатиб юборди.

Турли тахминларга кўра, 300 кишидан 1500 кишигача иштирок этган кечаги митингда намойишчилар Иссиқкўл вилоят губернатори Эмилбек Қаптағаевни гаровга олганлар. Маълумотларга кўра, улар губернатор ўтирган машина атрофига бензин сочиб, ёқиб юбориш билан таҳдид қилганлар.

Оқшом пайти милиция таёқ ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган ҳолда, митингни тарқатган, 4-5 кишини қўлга олган, губернатор Каптағаев эса озод қилинган.

Сентябр ойида Қирғизистон парламенти Канаданинг “Камеко” ширкати ва мамлакат ҳукумати ўртасида қўшма корхона тузиш тўғрисидаги меморандум лойиҳасини маъқуллаганди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Қирғизистоннинг қўшма корхонадаги улуши 50 фоизни ташкил этади. Айни дамда Бишкек корхонанинг 33 фоиз акциясига эгалик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG