Линклар

Жомбойда ҳоким алмашди


Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ҳоким ўзгарди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимияти расмий веб-сайти хабар қилади.

Маълумотларга кўра, 5 октябр куни Жомбой туман халқ депутатлари кенгашининг навбат ташқариги XIX сессиясида туман ҳокими Олимжон Очилов ваколатини муддатидан аввал тугатиш ҳақидаги ташкилий масала кўриб чиқилган. Депутатлар вилоят ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган Очилов истеъфосини қабул қилганлар.

Айни пайтда шу кунгача Пастдарғом тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Ҳусан Бўриев, вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг тавсиясига кўра, Жомбой тумани ҳокими этиб тасдиқланган.
XS
SM
MD
LG