Линклар

Қурбон ҳайити бу йил 15 октябр куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумот тарқатди.

“Саудия Арабистони Олий маҳкамаси милодий 2013 йилнинг 6 октябрь куни ҳижрий 1434 йил Зулҳижжа ойининг биринчи кунига тўғри келишини эълон қилди. Бундан келиб чиқадики, ҳожиларнинг Арафот водийсида туришлари 14 октябрга, Қурбон ҳайитининг биринчи куни эса 15 октябрга тўғри келади”, дейилади қўмита хабарида.

Бугунги кунда 4000 нафар ўзбекистонлик зиёратчи Саудияга етиб бориб, ибодатларни адо этишга киришган. Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига ишонилса, Ҳаж амаллари бошлангунига қадар у ерга яна 1200 нафар зиёратчи етиб бориши керак.
XS
SM
MD
LG