Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:59

OzodNavigator: Хориж университетларининг Ўзбекистонникидан нима фарқи бор?


Тошкент ахборот технологиялари университетида эса ўтган ойда Wi-Fi узиб қўйилди ва талабалар ётоқхонасида Интернетдан фойдаланиш тақиқланди.
Тошкент ахборот технологиялари университетида эса ўтган ойда Wi-Fi узиб қўйилди ва талабалар ётоқхонасида Интернетдан фойдаланиш тақиқланди.

OzodNavigator дастурининг 9 окятбр, чоршанба куни, Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланадиган навбатдаги сонида ана шу савол жавобини қидирамиз.

Ўзбекистондаги етакчи ўқув юртлари – Жаҳон иқтисоди ва дипломатия ҳамда Юридика университетлари билан Британиянинг энг нуфузли Кэмбриж ва Оксфорд университетлари ўртасидаги фарқ нимада? Ўзбек олийгоҳлари жаҳоннинг 10та етакчи университети рейтингига кирмади, Британия олийгоҳлари бу рўйхатдан ўрин олди.

Етакчи университетлар ўнталиги рейтингидан жой олган АҚШнинг Ҳарвард университети бу рейтингга кира олмаган Тошкент ахборот технологиялари университетидан нимаси билан фарқ қилади? Ҳарвардда Microsoft ва Facebook асосчилари Билл Гейтс ва Марк Цукерберг ўқиган, Тошкент ахборот технологиялари университетида эса ўтган ойда Wi-Fi узиб қўйилди ва талабалар ётоқхонасида Интернетдан фойдаланиш тақиқланди.

Жанубий Кореянинг Поҳанг Фан ва технология университети билан Қашқадарё Давлат университети ўртасидаги фарқ нималигини биласизми? Поҳанг университети талабалари ўқув йили бошланганидан бери кунига 14 соатдан ўқишди, қаршилик талабалар сўнгги бир ой давомида ҳар куни 10 соатдан пахта даласида ўтказди. Поҳанг университети дунёнинг 50 етакчи университети рейтингига кирди, Қашқадарё университети кирмади, лекин қаршилик талаба пичоқлаган тўрт талабадан бири вафот этгани билан оғизга тушди.



OzodNavigator дастурининг иккинчи сони ҳам Ўзбекистон ҳақида эмас, Ўзбекистон ташқарисидаги ўқув юртлари ҳақида. Хорижда ўқишни орзу қилмаган талаба бўлмаса керак. Ҳар йили ўзбекистонлик юзлаб талабанинг бу орзуси ушалади. Аксарининг омади чопмайди.

Ўзбек талабаси нега хорижда ўқишга ошиқади?

Хориждаги ўқув юрти Ўзбекистондагидан нимаси билан афзалроқ?


Юқорида келтирилган қиёслар бу саволларга жавоб берса-да, OzodNavigator дастурининг 9 октябр куни эфирга чиқадиган сонида бу савол жавобини Ўзбекистондан ташқарида ўқийдиган ёки ўқиган талабалардан сўраймиз.

Хориж университетларида ҳам талабалар қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилинадими?

Хорижда ўқийдиган талаба ҳам ихтиёрий-мажбурий тарзда ободонлаштириш, қурилиш ишларида иштирок этадими?

Хориж университетлари талабаларининг билим олишдан бошқа қандай юмуши бор?


OzodNavigator дастури хорижда ўқийдиган, ўқиган ёки таълим соҳасида ишлайдиган/ишлаган ўзбекистонликлар тажрибаси асосида ана шу ва бошқа саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади.

OzodNavigator дастурининг 9 окятбр, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Шунингдек Twitter орқали @FarruhYusuf аккаунтига ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!
XS
SM
MD
LG