Линклар

logo-print

Бан Ки Мун Хавфсизлик кенгашига Суриянинг кимёвий қуролларини тугатиш бўйича тавсия берди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилиш вазифаси БМТ ва юзга яқин мутахассис жалб этилган Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти (КҚТТ) ўртасида тақсимланишини тавсия қилди.

Бан Ки Мун Хавфсизлик кенгашига йўллаган 11 саҳифалик мактубида БМТ Сурия ҳукумати ва исёнчи гуруҳлар билан мулоқот ва мувофиқлаштириш ишларини олиб бориши мумкинлиги билдирилган.

Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти эса техник масалалар юзасидан маслаҳатлар бериш ва текшириш ишларини амалга ошириши мумкин.

Якшанба куни Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти вакиллари Суриянинг кимёвий қуроллари, жумладан, ракеталарга ўрнатилган каллаклар йўқ қилиниши жараёнини биринчи марта назорат қилди.

Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилиш билан шуғулланаётган мутахассислар орасида Ўзбекистон вакили ҳам бор.
XS
SM
MD
LG