Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:55

Ўзбекистон Қозоғистонга мева шарбати экспорти бўйича етакчилик қилмоқда


Ўзбекистон Қозоғистон бозорига мева-сабзавот шарбатлари экспорти бўйича етакчилик қилмоқда.

Fruit-inform.com нашрига кўра, Ўзбекистон жорий йилнинг июл-авгуcт ойларида Қозоғистонга 1,4 минг тонна шарбат етказиб берган.

Бу ўтган йилги мавсумнинг икки ойидаги кўрсаткичдан уч баробар ва айни пайтда рекорд даражада кўп.

Ҳозирда Қозоғистонга импорт қилинаётган мева-сабзавот шарбатларининг 33 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон ўтган йил ҳам Қозоғистон бозорига мева-сабзавот шарбатлари етказиб берган етакчи давлат бўлган эди.

2012 йилда Ўзбекистон қўшни давлатга 9,4 минг тонна шарбат экспорт қилган.
XS
SM
MD
LG