Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:14

Ҳиндистон Ўзбекистондан 2000 тонна уран сотиб олмоқчи


Уран рудаси.
Уран рудаси.
Ҳиндистон ўз атом станциялари учун Ўзбекистондан уран сотиб олиш борасида музокара олиб бормоқда.

The Economic Times Интернет нашрига кўра, Ҳиндистон Атом энергияси департаменти расмийлари айни масалани муҳокама қилиш учун ўтган ҳафта Ўзбекистонга сафар қилган.

2014 йил ичида Ҳиндистон 19 та атом реактори учун Ўзбекистондан 2000 тонна уран сотиб олишни режалаган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Салмон Ҳуршид сентябр ойида Тошкентда учрашган эди.

Вазирлар ўртасидаги аввалги музокараларда ҳам айни масала муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG