Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:43

Ўзбек доирачиси Чехия-Словакия талантлари танловининг 2-босқичига ўтди


Ўзбекистонлик 33 яшар Фарҳод Тошев Прага шаҳрида “Чехия ва Словакия талантларни излайди” танловида доира чалиб, жюрилар олқишини қозонди. Ўзбекистонлик 33 яшар Фарҳод Тошев Прага шаҳрида “Чехия ва Словакия талантларни излайди” танловида доира чалиб, жюрилар олқишини қозонди.

Фарҳод бухороча зарбоп тўнда саҳнага чиқиб, доирани чала бошлагач чех ва словак юлдузларидан иборат жюри ҳайъати аъзолари унинг маҳоратига қойил қолишди.

Ҳар учала жюри уни танловнинг навбатдаги босқичига ўтиши учун овоз берди.

Асли Бухородан бўлган Фарҳод Тошев Озодлик билан суҳбатда бу ўзи учун кутилмаган хол бўлганини айтади.

- Анча йиллардан буён шу танловни кузатиб борар эдим. Бу сафар мен ҳам ўзимизни миллий доира санъатини европаликларга кўрсатмоқчи бўлдим. Биринчи навбатда мени оёғимдаги миллий этик, шолвор, Бухородаги қуббадўзлар тиккан тўнимни кўриб улар “оҳ” деворишди. Доирани чалиб тугатганимдан кейин, яна чал дейишди. Кейин учала жюри ҳам “ано”, деб мени навбатдаги босқичга ўтказишди, - дейди Фарҳод.

“Чехия ва Словакия талантларни излайди” танловида ўзбекистонлик биринчи бор қатнашяпти.

Танлов жюри ҳайъати аъзолари бўлган машҳур чех модератори Леош Мареш, таниқли қўшиқчи Люциа Била ва словакиялик машҳур продюссер Ярослав Славиклар учун ўзбек доиракашининг чиқиши янгилик бўлди.

- Леош Мареш Ўзбекистон ҳақида эшитганман, пойтахти Самарқанд, деганида словак продюссери Яро Славик уни тўғирлаб қўйди. Яро, “мен биламан Ўзбекистонни пойтахти Тошкент, буларда энг зўр таом палов”, деди. Хуллас, санъатимизга, маданиятимизга қизиқишяпти. Ҳозир танловни иккинчи босқичига ўтдим, оҳиригача бораман Худо хоҳласа, - дейди Фарҳод Тошев.

Лекин, танловнинг финал босқчига ўтиш учун ўзбек доирачиси янада кўпроқ маҳорат кўрсатиши керак бўлади.

- Эндиги чиқишимда, икки ва учта диора билан чиқмоқчиман. Кейинги босқичларига ҳам бундан кучлисини тайёрлаб қўйибман. Доирани бармоғимда айлантириб чиқаман. Ўзбекистондаги таълим олган устозларимнинг дуоси билан Европани юраги Прагада доира санъатини кўп қирраларини кўрсатишга ҳаракат қиламан, - дейди бухоролик доирачи Фарҳод Тошев.

“Чехия ва Словакия талантларни излайди” танловида хорижликлар ҳам қатнашиши мумкин.

2011 йилда қирғизистонлик раққос Атай Умурзоқов мазкур танлов ғолиби бўлган эди.

Танлов ғолибини 100 минг евролик пул мукофоти ва АҚШнинг Лас Вегас шаҳрига саёҳат кутмоқда.
XS
SM
MD
LG