Линклар

Физика бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди


Британиялик олим Питер Хиггс (ў) ва белгиялик Франсуа Энглер.

Британиялик олим Питер Хиггс (ў) ва белгиялик Франсуа Энглер.

Физика бўйича 2013 йилги Нобел мукофоти британиялик 84 яшар Питер Хиггс ва белгиялик 80 яшар Франсуа Энглерга коинот пайдо бўлишида майда заррачалар роли ҳақидаги назария учун берилди.

Хиггс фанда "Худонинг заррачалари" номини олган бундай заррачалар мавжудлигини илк бор 1964 йилда башорат қилган.

Унинг ушбу назарияси яқинда Швейцариядаги Европа ядро тадқиқотлар маркази (CERN) да ўтказилган тажрибада ўз тасдиғини топган.

Душанба куни Стокҳолм шаҳрида 2013 йилги Нобел мукофотининг илк совриндорлари эълон қилинди.

Тиббиёт ва физиология бўйича бу йилги Нобел мукофоти америкалик икки олим Жэймс Ротман ва Рэнди Шэкман ҳамда германиялик Томас Зюдофга берилди.

Энг нуфузли Нобел Тинчлик мукофотининг бу йилги соҳиби жума куни эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG