Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:24

Путин МДҲ давлатлари билан виза режимига қаршилигини айтди


Владимир Путин қўшни давлатлар билан виза режимини жорий қилишга қарши чиқди. Балида ўтаётган АТЭС саммитида берган матбуот анжуманида Россия раҳбари бу чора собиқ Иттифоқ республикаларини Россиядан узоқлаштиришга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Владимир Путин қўшни давлатлар билан виза режимини жорий қилишга қарши чиқди. Балида ўтаётган АТЭС саммитида берган матбуот анжуманида Россия раҳбари бу чора собиқ Иттифоқ республикаларини Россиядан узоқлаштиришга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Индонезиянинг Бали оролида АТЭС саммити якунланганидан кейин матбуот анжуманида қилган чиқишида Россия Президенти Владимир Путин мамлакат учун долзарб бўлиб қолаётган миграция масаласига оид муносабатини билдирди.

- МДҲ доирасида киритилган виза режими собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларини ўзимиздан узоқлаштираётганимизни англатади. Биз уларни ўзимиздан узоқлаштирмаслик, балки аксинча – яқинлаштиришимиз керак. Аммо бу жараённи маданийлаштирган ҳолда олиб бориш зарур, яъни маҳаллий аҳолини ғазабини қўзғатмасдан, унда ижобий таъсирланишни ҳосил этишимиз керак. Ахир меҳнат бозоримиз маҳаллий аҳоли томонидан тўлдирилмаган иш ўринларига эҳтиёж сезмоқда, - деди Владимир Путин.

Россия Президенти, шунингдек, мигрантлар жалб қилинадиган иш ўринлари масаласига ҳам тўхталди.

- Россия Федерациясига кириб келаётган барча муҳожирлар бир нарсани яхши фаҳмлаши керак: улар минтақанинг тарихи, маданиятини билиши ва бизнинг урфларимиз, қонун ва маданиятимизни ҳурмат қилиши зарур. Сибир ва Узоқ Шарққа кўчириш масаласида эса, ҳеч ким на мигрантларни, на фуқароларимизни мажбуран у ерга жўнатишга ҳақли, - дея мигрантларга қўйилаётган шартларни ҳам белгилаб берди Россия раҳбари.

Владимир Путин миграция масаласини ҳал этишда меҳнат бозорини диққат билан таҳлил қилиш зарурлиги ва унга жамоатчилик назоратини жалб қилиш муҳимлигига ҳам тўхталди.

Шу билан бирга, Бали саммитига кетишдан олдин Россия Президенти “Единая Россия” партияси фаоллари билан 3 октябр куни бўлиб ўтган учрашувда “Миграция соҳасидаги қонунчиликка талабларни ошириш керакми?”, дея ўзи берган саволга: “Керак!”, дея ўзи жавоб берган эди.

У, айниқса бир неча квадрат метрга юзлаб одам қайд қилинган “резина” квартираларни йўқотишга, зарур ҳолда бу квартиралар эгаларини жавобгарликка тортишга чақирди.
XS
SM
MD
LG