Линклар

logo-print

Туркияда давлат идорасида рўмол ўрашни тақиқлаган қонун бекор бўлди


Туркия ҳукумати 1925 йилдан бери давлат идораларида аёлларнинг рўмол ўраб юришини тақиқлаб келаётган қонунни бекор қилди.

Сешанба куни ҳукмрон партия аъзолари олдида чиқиш қилган Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон: "Биз республика руҳига зид бўлган архаик қонунни бекор қилдик", дея баён қилди.

Бугундан эътиборан туркиялик аёллар давлат идораларида бемалол рўмол ўраб юриши мумкин.

Бироқ адлия ва ҳарбийларга тегишли идораларда аёлларнинг рўмол ўрашига жорий қилинган тақиқ ўз кучида қолди.
XS
SM
MD
LG