Линклар

logo-print

Қирғизистон парламенти иссиқкўллик намойишчилар талабини кўриб чиқади


Чоршанба куни Қирғизистон парламенти аъзолари Иссиқкўл вилояти аҳолисининг Қумтор олтин кони давлат тасарруфига ўтказилиши ҳақидаги талабини муҳокама қилади.

Расмийларга кўра, депутатлар мазкур олтин конини бошқараётган Канаданинг Centerra Gold ширкати билан эришилган шартнома лойиҳасини ҳам кўриб чиқишни режалаган.

Сешанба куни эрталаб Иссиқкўл вилоятида юзлаб намойишчи катта автомобил йўлини тўсиб қўйди.

Йўлга ўрнатилган баррикада олдидаги намойишчилар бир кун олдин милиция билан рўй берган тўқнашувда ҳибсга олинган сафдошлари озод этилишини талаб қилмоқда.

Душанба куни вилоят расмийсини бир неча соат гаровда ушлаб турган намойишчилар милиция томонидан тарқатиб юборилган эди.

Жорий йил май ойида ҳам Қумтор олтин кони давлат тасарруфига ўтказилишини талаб қилган намойишчилар билан милиция ўртасида тўқнашувлар рўй берган.
XS
SM
MD
LG