Линклар

logo-print

Британия ва Эрон дипломатик алоқларнинг тикланишига сабаб бўлувчи жараённи бошлади


Буюк Британия ташқи ишлар вазири Уилям Хейг.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Уилям Хейг.

Буюк Британия ва Эрон дипломатик алоқларни тикланишига сабаб бўлувчи жараённи бошлади.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Уилям Хейг 8 октябр куни парламентда қилган чиқишида Эрон томони икки томонлама алоқларни, жумладан, икки давлат элчилари фаолиятини қайта тиклаш вазифасини бажарувчи вакиллар билан алмашинишга рози бўлганини билдирди.

Хейгнинг айтишича, Британия-Эрон алоқаларининг келажаги Теҳрон ўз ядровий дастурига сезиларли ўзгартиришлар киритишга нақадар тайёр эканига боғлиқ бўлади.

Ғарб Эронни ўз ядровий дастури орқали атом қуроли яратишга уринаётганликда айблаб келади. Эрон бу айбловларни рад этмоқда.

Буюк Британия ва Эрон ўртасидаги дипломатик алоқалар 2011 йилда тўхтаб қолган эди
XS
SM
MD
LG