Линклар

logo-print

Озарбайжонда бугун президентлик сайлови бўлиб ўтади


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.

Президент Илҳом Алиев Озарбайжонда бугун бўлиб ўтадиган президентлик сайлови ғолиби сифатида эълон қилинишини осонгина таъминлаши мумкин. Сайлов жараёнини кузатиб бораётган таҳлилчилар мана шундай башорат қилмоқдалар.

Таҳлилчилар овоз беришнинг расмий натижаларига кўра, Илхом Алиев мухолифатни ортда қолдирган ҳолда сайлов ғолиби сифатида эълон қилинишига шубҳа билдирмайдилар.

Мухолифат Илхом Алиевни коррупция ва инсон ҳуқуқларини паймол қилишда айблаб келади. Бироқ президент тарафдорлари Алиев ҳукумронлиги йилларида иқтисодий кўрсаткичлар ўсганнини айтадилар.

Чоршанба куни ўтадиган президентлик сайловида 8 номзод иштирок этмоқда.

Илҳом Алиев беш йил олдинги сайловда қарийиб 90 фоиз овоз олиб президентликка сайланган эди. Ғарб бу сайловни эркин бўлмаган ва адолатсиз сайлов қатори танқид қилган.
XS
SM
MD
LG