Линклар

Шимолий Корея ҳукумати 8 октябр куни қуролли кучларини энг юқори даражадаги жанговар ҳолатга келтирди.

Шимолий Корея расмийлари Жанубий Кореяга ҳарбий кемаларини жўнатган Қўшма Штатларни “мазкур ҳаракатнинг оқибатлари ёмон бўлиши”дан огоҳлантирди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги эса кемалар ҳаракати очиқ денгизда одамларни қутқариш юзасидан ўтказилаётган машқларнинг бир қисми эканини билдирди.

Шимолий Корея ҳукумати август ойида Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкил қилинган Кэссон туманидаги корхоналар фаолиятини қайта бошлашга рухсат берган эди. Ўн минглаб шимолий кореяликлар ишлайдиган мазкур корхоналар икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганидан сўнг ёпиб қўйилган эди.

Айни пайтда ҳам икки давлат ҳукуматлари ўртасида муносабатлар илиқлашгани кузатилмаяпти.
XS
SM
MD
LG