Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Конгресменлар бюджет масаласида тил топиша олмаса, жаҳонда АҚШга бўлган ишонч сусайишни айтди.

АҚШ президенти қонун чиқарувчиларни ҳукуматни молиялаштиришни бошлашга ва давлат қарзи миқдори даражасини кўпайтиришга чақирди.

Обамага мухолифатда бўлган Республикачилар партияси президент томонидан таклиф қилинган саломатликни сақлаш ислоҳотига қаршилик кўрсатиш мақсадида бюджет масаласида қарор қабул қилишни ортга суриб келмоқда.

1 октябрдан бошлаб Қўшма Штатларда бюджет тасдиқланмагани муносабати билан давлат идораларининг бир қисми ўз фаолиятини тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG