Линклар

logo-print
9 октябрда Лондондаги Сотбис аукционида XVII асрда Бухорода яшаган мусаввир Муҳаммад Мурод Самарқандийнинг “Тўрт талаба баҳси” миниатюраси сотувга қўйилади.

Бу ҳақда Islamicartsmagazine сайтига таянган ҳолда Ўзбекистон матбуоти хабар берди. Хабарда айтилишича, миниатюранинг бошланғич нархи 400-600 минг фунт стерлингни ташкил қилади.

Муҳаммад Мурод Самарқандий қаламига мансуб миниатюралар Париждаги Лувр ва Вашингтондаги санъат галереясида кўргазмага қўйилган.

Муҳаммад Мурод Самарқандийнинг энг ёрқин ижод намунаси Фирдавсийнинг “Шохнома” асарига ишланган миниатюралар экани айтилади.
XS
SM
MD
LG