Линклар

logo-print

АҚШда янги 100 долларлик пул муомалага киритилди


Янги 100 долларнинг кўриниши

Янги 100 долларнинг кўриниши

Қўшма Штатлар 8 октябрда янги 100 долларлик купюрани муомалага киритди.

Янги пул яшил уч ўлчовли голографик тасма ва янги сув белгилари билан қўшимча тарзда ҳимояланган. 100 долларлик исталган томонга қиялатилса, айрим тасвирларнинг ўзгаришини кузатиш мумкин. Жумладан, ҳимоя тасмаларидан бири ултрафиолет нури билан ёритилганида пушти рангда кўринади.

Янги юз долларлик пул АҚШ ҳукумати томонидан пулларни сохталаштиришга қарши кураш мақсадида миллий валюта кўринишини ўзгартириш дастури асосида муомалага киритилди. Юз долларлик жаҳонда энг кўп қалбакилаштириладиган пул ҳисобланади.

Мазкур юз долларликни амалга киритиш 2011 йилда режалаштирилган эди. Бироқ техник сабаблар туфайли бу иш ортга сурилган.
XS
SM
MD
LG