Линклар

logo-print

Россияда GM Uzbekistan автомобиллари сотилиши 35 фоизга камайди


Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг сотилиши сўнгги тўққиз ой ичида 35 фоизга камайди.

Бу маълумотни Европа бизнес уюшмасининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси эълон қилди.

Қўмита ҳисоб-китобларига кўра, Россияда шу йилнинг бошидан буён GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 43 мингдан зиёд автомобил сотилган.

Ҳозирда Россия бозорида Nexia машинаси энг кўп сотилаётган автомобиллардан бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG