Линклар

logo-print

Samsung букилган дисплейли смартфонни тақдим этди


Жанубий Кореянинг Samsung ширкати букилган дисплейли биринчи смартфонни тақдим этди.

Galaxy Round деб аталувчи ушбу телефон аппарати пайшанба кунидан Жанубий Кореяда сотувга чиқарилади.

Смартфоннинг қалинлиги 7,9 миллиметр, оғирлиги эса 154 граммни ташкил этади.

Galaxy Round аппаратининг пластик, букилган дисплейи шиша экранли телефонлардан фарқли ташқи таъсирдан анча ҳимояланган.
XS
SM
MD
LG