Линклар

АҚШ Федерал заҳира бошқармасига биринчи марта аёл раҳбар бўлиши кутилмоқда


АҚШ президенти Барак Обама бугун Федерал заҳира бошқармаси (АҚШ Молия вазирлиги) раҳбари лавозимига Жанет Йелин номзодини илгари суриши кутиляпти.

Бу ҳақда Оқ уй расмийлари маълум қилди. Сўнгги икки йил давомида Йелин ушбу бошқарма раҳбарининг мувоини лавозимида ишлаб келмоқда.

Агар АҚШ Конгресси Жанет Йелин номзодини тасдиқласа у Федерал заҳира бошқармасининг илк аёл раҳбари бўлади.

АҚШ Федерал заҳира бошқармасининг ҳозирги раҳбари Бен Бернанке ваколати 2014 йил январ ойида тугайди. У мазкур бошқарамага 2006 йилдан буён раҳбарлик қилиб келмоқда ва иккинчи муддатга бу лавозимда қолиш нияти йўқлигини айтган.
XS
SM
MD
LG