Линклар

logo-print

Имомали Раҳмон президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакатда келаси ойда ўтказиладиган президентлик сайловига номзод сифатида расман рўйхатга олинди.

Раҳмон номзоди Тожикистондаги ҳукумрон Халқ-демократик партияси тарафидан илгари сурилган эди.

Тожикистонни 1992 йилдан буён бошқариб келаётган президент Имомали Раҳмон бу гал ҳам сайлов орқали президентлик муддатини узайтиришга эришиши кутиляпти.

Шу кунларда президент Тоғли Бадаҳшон минтақасига сафар қилиб, оддий одамлар билан учрашмоқда, муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда.

Тожикистондаги давлат назоратидаги матбуот ҳам Раҳмонни тарғиб қилишни бошлаб юборган.

Тожик мухолифати Имомали Раҳмонни яккаҳокимликда айблаб келади.

Тожикистонда президентлик сайлови 6 ноябр кунига белгиланган.
XS
SM
MD
LG