Линклар

logo-print
Қибрай туман мудофаа ишлари бўлимидан ҳокимият кўчасига буриладиган йўлгача бўлган ҳудудда яшовчи аҳоли уйсиз қолди.

Уларнинг уйи Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими даврида бузила бошлаган эди. Бузилаётган кўча аҳлининг айтишича, ҳозирги ҳоким Усмонов ҳам уларнинг муаммосини ҳал қилмаяпти. "Икки йилдирки, у қўйнимизни пуч ëнғоққа тўлдирмоқда", демоқда улар.

Бузилаётган уйлар ўрнида қандайдир савдо бинолари қурилмоқда.

Қибрайдагига ўхшаш ҳолатни кейинги йилларда Ўзбекистоннинг бошқа вилоят ва туман марказларида ҳам кўриш мумкин. Фуқаролар, одатда, бузилган уйига давлат мутаносиб товон тўламаётганидан арз қилади.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG