Линклар

Путин Марказий Осиё билан виза тартибига қарши эканини айтди


Россия президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатлари, жумладан Марказий Осиё ўлкалари фуқаролари учун виза жорий этилишига қарши эканини айтди.

Индонезияда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик форумида қатнашаётган Путин: “МДҲ давлатлари учун виза режимини жорий этиш билан биз ушбу собиқ Совет ўлкаларини ўзимиздан узоқлаштирамиз. Қайтанга уларни яқинлаштиришимиз керак”, деб таъкидлади.

Сўнгги пайтларда Россиядаги бир қатор сиёсатчилар Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун виза тартиби жорий этиш ғоясини таклиф этишаётган эди. Россияда бундай тартибга қарши чиқаётганлар ҳам бор.

Улар фикрича, виза тартибининг жорий этилиши ташқаридан ишчи кучига мухтож Россияни анча мушкул аҳволга тушириб қўйиши мумкин.

Россия Федерал миграция ҳизматига кўра, ҳозирда мамлакат иқтисодининг рисоладагидай ишлаши учун йилига 300мингдан зиёд меҳнат муҳожирига эҳтиёж бор.
XS
SM
MD
LG