Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:44

Озарбайжонда президентлик сайловида қонунбузарликлар қайд этилди


Озарбайжонда президентлик сайловида қонунбузарликлар қайд этилди
Озарбайжонда “Прогноз” маркази ўтказган exit-poll натижаларига кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Илҳом Алиев сайловчиларнинг 92 фоиз овозини қозонган холда олдида бормоқда.

Келаси беш йил давомида Озарбайжонга президент бўлиш учун 10 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда.

Улар орасида Илҳом Алиевнинг сўзсиз ғолиб чиқиши ва учинчи муддатга президентлик курсисида қолиши башорат қилинмоқда.

Мухолифат овоз бериш жараёнида кўплаб қонунбузарликлар қайд этилгани, сайлов қутиларига пачкалаб бюллетенлар ташлаб кетилгани гувоҳи бўлганликларини айтишади.

Илҳом Алиев беш йил олдинги сайловда қарийиб 90 фоиз овоз олиб президентликка сайланган эди.

Ғарб бу сайловни эркин бўлмаган ва адолатсиз сайлов қатори танқид қилган.
XS
SM
MD
LG