Линклар

Чеченистон президенти ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаевни ўзиники қилмоқчи


Ўзбекистоннинг фаҳри бўлиб келган боксчи Руслан Чагаевни Чеченистон раҳбари ўзиники қилмоқчи, афтидан.

Ўз чиқишларининг бирида чечен раҳбари Рамзан Қодиров ўзбекистонлик Чагаевда чечен миллатига мансуб барча фазилатлар борилигини айтиб, унинг чечен эканига шаъма қилди.

- Чемпион бўлган пайти уни ўзбек дейишди, татар дейишди. Энди у ўзимизники, -деб айтди Рамзан Қодиров.

1978 йилда Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида туғилган боксчи Германиядаги Universum Box Promotion клубида шуғулланиб келган.

Ўтган йили Тринидад-Тобагодан бўлган боксчи Кертсон Мансвелл устидан ғалаба қилган Руслан Чагаев рингда Рамзан Қодиров сурати туширилган футболкани кийиб олган эди.

Ўтган ҳафтада Москвада сербиялик Йово Пударга қарши жангни Руслан Чагаев Чеченистонда президент Рамзан Қодиров томонидан молияланадиган "Аҳмат бокс клуби" байроғи остида ўтказди.

Руслан Чагаевнинг ўзи бу юзадан изоҳ бермаган.
XS
SM
MD
LG