Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:46

Тошкентнинг Эски шаҳарида 9 октябрда биринчи уй бузилди


Пойтахтнинг Эски шаҳар қисмида жойлашган бир нечта маҳалладаги уйлар бузила бошланди. Уйларни бузиш ишлари ҳукумат ва шаҳар ҳокимияти қарорларига мувофиқ амалга ошмоқда ва автомобил йўлини кенгайтириш зарурати билан изоҳланмоқда. Уйлари бузилаётган аҳолига ер участкалари ва квартиралар таклиф қилинаётгани айтилди. Бузилаётган уйлар учун товон пули масаласи ҳали ҳал қилинмаган.


Пойтахтнинг Эски шаҳар қисмида жойлашган бир нечта маҳалладаги уйлар бузила бошланди. Уйларни бузиш ишлари ҳукумат ва шаҳар ҳокимияти қарорларига мувофиқ амалга ошмоқда ва автомобил йўлини кенгайтириш зарурати билан изоҳланмоқда.

Уйлари бузилаётган аҳолига ер участкалари ва квартиралар таклиф
қили
наётгани айтилди. Бузилаётган уйлар учун товон пули масаласи ҳали ҳал қилинмаган.


Тошкент шаҳрининг Олмазор туман Чиғатой дарвоза маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Тоир Абдуазимов Озодлик билан суҳбатда уй бузиш ишлари 9 октябр куни бошланганини айтди.

- Худо хоҳласа бошланди. Шаҳар ҳокими ҳам, туман ҳокими ҳам шу ердалар. Шаршарагача бўлган жойдаги уйлар учта қисмга бўлинган. Биринчи қисмдаги уйлар кетаяпти ҳозир - 30та хонадон. Бунинг ичида "нежилой"лар ҳам бор, тўйхона ҳам бор, мойкалар бор. 30 таси бузилиши керак биринчи очередда йўлни бошлаш учун, - деди, маҳалла фуқаролар йиғини раиси

Абдуазимов Олмазор туманида Чиғатой дарвоза маҳалласидан ташқари Ҳуррият, Қорасарой ва Себзор маҳаллаларида ҳам уйлар бузилиши режаланганини айтди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси уйлари бузилаётган фуқароларга ер участкалари ва квартиралар таклиф қилинаётганини қўшимча қилди.

- Чуқурсой маҳалласининг этагида жойлашган қуруқ ер бор. Ўша жойдан ер участкаси беришаяпти. Бир хиллар Қорақамиш ва бошқа жойларга бориб домларни кўришаяпти. Ибн Синодан ҳам уйлар кўришаяпти. Ўзимизнинг тарафдаги домларни ҳам кўриб келишаяпти. Аризалар ëзиб беришаяпти маъқул бўлганлари. Унақа норозичилик йўқ Худо хоҳласа, - деди Чиғатой дарвоза маҳалласи фуқаролар йиғини раиси.

Уйлари бузилаётган одамларга товон пули тўланяптими, деган саволга маҳалла фуқаролар йиғини раиси бу иш билан кўчмас мулк бўйича мутахассислар шуғулланаётганини айтди.

- Нарх чиқарадиганлар ҳаммаси шу ерда. Уларни ишига мен аралашганим йўқ. Нарх чиқарадиганлар бор. Нарх чиқаради деб айтишаётган эди, деди Абдуазимов.

Озодлик манбасига кўра, ҳозирда Фаробий кўчасида бузилаётган уйларга табиий газ узатиш қувурлари қирқилган. Сув ва электр узатиш тўхтатилмаган.

Олмазор туманида уйларни бузиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш учун маҳаллаларда штаб тузилган.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ўзини таништирмаган расмийси Озодлик билан суҳбатда Эски шаҳардаги уйлар олти қаторли автомобил йўлини қуриш учун бузилаётганини айтди.

- Транспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш учун йўл очиляпти. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ва шаҳар ҳокимининг қарорлари бор. Бу йўллар Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидан ўтади. Иккала туманда уйлар бузилади.

Шаҳар ҳокимияти расмийси бузилиши режаланган аҳоли уйларининг аксари Олмазор туманида эканини қўшимча қилди.

2012 йил 12 март куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2020 йилга қадар Тошкентнинг Эски шаҳар қисмини тўлиқ таъмирдан чиқариш ҳақидаги қарорга имзо чеккан.

16 март куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашида сўзлаган Каримов Эски шаҳарни таъмирлашдан мақсад пойтахтнинг бу қисмини замонавий талабларга жавоб берадиган, телекоммуникация тизими билан таъминланган шаҳарга айлантиришдан иборат эканини айтган.
XS
SM
MD
LG