Линклар

logo-print
АҚШ ядровий кучлари раҳбарининг ўринбосари Тим Жардина қимор ўйини билан боғлиқ текширувлар туфайли истеъфога чиқарилди.

Хабарларга кўра, вице-адмирал Айова штатидаги казинолардан бирида қалбаки фишкаларни ишлатганликда айбланмоқда.

Расмийларнинг билдиришича, олиб борилаётган текширувларнинг Жардина эгаллаб келган лавозимга ва унинг иш фаолиятига тўғридан-тўғри алоқаси йўқ.

Шундай бўлсада, Тим Жадринанинг стратегик қўмондонликдаги лавозимидан бўшатилиши мамлакат президенти Барак Обама ва Мудофаа фазири Чак Ҳейгел тарафидан маъқулланган.

Жардина ушбу лавозимда 2011 йилнинг декабридан бери ишлаб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG