Линклар

АҚШ Миср ҳукуматига ваъда қилган йирик ҳарбий қурилмаларни ва молиявий ёрдамни вақтинча тўхтатмоқчи.

Бундай қарорга мамлакатда Мусулмунлар Биродарлиги ҳаракатига нисбатан ўтказилаётган босимлар ва демократик йўл билан сайланган президент Муҳаммад Мурсийнинг ҳарбийлар тарафидан ҳокимиятдан четлатилиши сабаб бўлган.

АҚШ расмийларга кўра, ёрдам сифатида Миср ҳарбийларига берилиши керак бўлган, бироқ тўхтатилган техника орасида танклар, қирувчи самолётлар, вертолётлар ҳамда ҳарбий ракеталар бор.

Давлат департаменти тарқатган баёнотда Обама маъмурияти Мисрга кичик миқдорда ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этиши айтилади.

Ушбу ёрдам мамлакатнинг чегара ҳудудини қўриқлашга, терроризмга қарши курашишга ва Синай ҳудудида хавфсизликни таъминлашга қаратилгани айтилмоқда.

Исломий қарашларга эга бўлган Муҳаммад Мурсий 3 июл куни Миср ҳарбийлари тарафидан президентлик курсисидан ағдарилган эди.
XS
SM
MD
LG