Линклар

Илҳом Алиев қаторасига учинчи муддатга президент этиб сайлангани учун Озарбайжон ҳалқига ўз миннатдорчилигини эълон қилди.

Озарбайжон Марказий сайлов қўмитаси бюллетенларнинг 80 фоизидан кўпроғи саналгани ва уларга кўра Илҳом Алиев қарийб 85 фоиз овоз тўплаганини маълум қилди.

Бирлашган мухолифат тарафидан илгари сурилган номзод Жамил Ҳасанли чоршанба куни ўтган сайловларда 5 фоиз овоз тўплаб, иккинчи ўринда бораётгани айтилмоқда.

Мухолифат овоз бериш жараёнида кўплаб қонунбузарликлар қайд этилгани, сайлов қутиларига пачкалаб бюллетенлар ташлаб кетилгани гувоҳи бўлганликларини иддао қилишмоқда.

Илҳом Алиев Озарбайжонни 2003 йилдан бери бошқариб келади. Ундан олдин унинг отаси Ҳайдар Алиев узоқ йиллар президентлик курсисида ўтирган.

Беш йил олдинги сайловда ҳам Илҳом Алиев қарийиб 90 фоиз овоз олиб президентликка сайланган эди. Ғарб бу сайловни эркин бўлмаган ва адолатсиз сайлов қатори танқид қилган.
XS
SM
MD
LG