Линклар

"Гринпиc" экологлар ҳаракатига қарашли "Арктик Санрайз" кемаси капитани Питер Уилкокс қирғоқ соқчиларига бўйсунмаганликда айбдор деб топилиб, 20 минг рубл жаримага тортилди.

АҚШ фуқароси бўлган Уилкокс ва ҳибсга олинган кеманинг экипаж аъзолари денгизда қароқчилигида ҳам қилганликда ҳам айбланмоқда.

Агар айбдор деб топилса, “Арктик Санрайз” кемасининг ҳибсдаги экипажи Россия ҳукумати тарафидан 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Эслатамиз, 19 сентябр куни “Гринпис”га қарашли, ичида 30 киши бўлган “Арктик Санрайз” кемаси Баренц денгизи шимолий-шарқида Россия чегарачилари томонидан қўлга олинганди.

Экологлар бу ерда “Газпром” нефт платформасида тинч намойиш ўтказишга урингандилар. “Гринпис” Арктикада нефт қазиб олинишига қарши чиқмоқда. Ташкилот фаолларига кўра, бу минтақа экологиясига тузатиб бўлмас зарар етказади.
XS
SM
MD
LG