Линклар

logo-print

Футбол: Ўзбекистон-Ветнам ўйини учун чипталар 10 минг сўмдан бўлади


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ветнам терма жамоаси билан учрашуви учун чипталар 10 октябрдан бошлаб сотувга чиқарилади.

Ўйин 2015 йилги Осиё кубоги саралаш босқичининг 3-тури доирасида 15 октябр куни Тошкентнинг “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футбол федерацияси тарқатган маълумотга кўра, ўйин чипталарнинг нархи барча секторлар учун бир хил – 10 000 минг сўм қилиб белгиланган.

Эслатамиз, Ветнамга қарши учрашувга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 октябр куни Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши назорат учрашувини ўтказади.

Ветнам терма жамоаси эса 10 октябр куни Доҳада Қатар термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, мезбонларни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
XS
SM
MD
LG