Линклар

logo-print

Собиқ исёнчилар Ливия бош вазирини озод қилди


Ливия Бош вазир Али Зейдан.

Ливия Бош вазир Али Зейдан.

Ливия давлат хабар агентлигига кўра, мамлакат бош вазири Али Зейдан бир гуруҳ собиқ исёнчилар томонидан бир неча соат ушлаб турилгач, озод қилинган.

Зейданнинг қайси вазиятда озод қлинганига оид тафсилотлар берилмаган.

Пайшанба куни эрталаб, қуролланган гуруҳ бош вазирни Триполидаги меҳмонхонадан номаълум томонга олиб кетгани ҳақида хабар қилинган эди.

Ливия Инқилобчилари амалий гуруҳи Facebook-даги саҳифасида Зейдан “прокурор буйруғига кўра”, ҳибсга олинганини эълон қилган эди.

Айни пайтда гуруҳ вакилидан келтирилаётган иқтибосларга кўра, Зейдан ўтган ҳафта охирида АҚШ ҳарбийлари Ал-Қойдага аъзоликда гумонланган шахснинг қўлга олинишига алоқадорлик айби билан қўлга олингани.

Ҳукумат пайшанба куни эрталаб берган баёнотга кўра, Зейдан қуролланган одамлар томонидан “номаълум сабабларга кўра” олиб кетилган.

Ливияда 2011 йилдаги фуқаролар уруши ва собиқ диктатор Муаммар Қаддафий ўлдирилиши ортидан турли гуруҳлар ўртасида ҳокимият учун кураш тўхтагани йўқ.
XS
SM
MD
LG