Линклар

logo-print

Малала Юсуфзай Сахаров мукофотига сазовор бўлди


Малала Юсуфзай 2013 йилги Нобел Тинчлик мукофотига ҳам асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Малала Юсуфзай 2013 йилги Нобел Тинчлик мукофотига ҳам асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Покистонлик 16 яшар ҳуқуқ фаоли Малала Юсуфзай Сахаров номидаги 2013 йилги мукофот билан тақдирланди. Қизларнинг таълим олиш ҳуқуқи ёқлагани учун ўтган йили Толибон ҳужумига учраб, тирик қолган Малала Европа Парламенти томонидан ушбу нуфузли мокофотга лойиқ деб топилди.

Малала 2012 йилда Покистон шимоли-ғарбида жойлашган Сват водийсида мактабга кетаётган пайтда бошидан ўқ еган эди. Бу ҳужум жаҳон миқёсида қораланган эди.

У Британиянинг Бирмингҳам шаҳрига жарроҳлик амалиёти учун олиб келинган эди. Ҳозирда Бирмингҳамда яшаётган Малала, даволаниб бўлгач, шу йилнинг март ойида мактабга қатнай бошлади.

Ҳужумга учрашидан аввал Малала ўша пайтда Сват водийсида Толибон ҳукми остида яшаш қийинчиликлари ҳақида Интернетда блог юритган эди.

50 минг евро (65 минг АҚШ доллари)га тенг Сахаров мукофоти ҳар йили Европа Парламенти томонидан инсон ҳуқуқлари ва фикр эркинлигини ҳимоя қилувчи фаолларга берилган.

Малала шунингдек, 2013 йилги Нобел Тинчлик мукофотига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда. Нобел мукофоти совриндори жума куни эълон қилинади.
XS
SM
MD
LG