Линклар

ЕХҲТ Озарбайжон сайловини танқид қилди, Европа Кенгаши олқишлади


Сайловнинг расмий натижаларига кўра, иқтидордаги президент Илҳом Алиев 84,6 фоиз овоз билан ғалаба қилган.

Сайловнинг расмий натижаларига кўра, иқтидордаги президент Илҳом Алиев 84,6 фоиз овоз билан ғалаба қилган.

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари чоршанба куни Озарбайжонда ўтказилган президент сайловида жиддий муаммо ва камчиликлар кузатилганини баён қилди. Сайловнинг расмий натижаларига кўра, иқтидордаги президент Илҳом Алиев йирик натижа билан ғалаба қилган.

ЕХҲТ кузатувчилари миссияси вакиллари Бокуда пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида “сайлов кунидаги барча жараёнларда” муаммолар кузатилганини таъкидлади. “Озарбайжон ЕХҲТ доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни тўла бажара олиши учун” бу муаммолар кўриб чиқилиши шарт, дейилади кузатувчилар баёнотида.

Бироқ, Европа Кенгаши Парламентлараро ассамблеяси юборган кузатувчилар миссияси эълон қилган баёнотда, сўз эркинлиги билан боғлиқ муаммолар кузатилганига қарамасдан, 9 октябр кунги овоз бериш шаффоф ва демократик бўлгани қайд этилади.

Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси деярли барча овозлар санаб бўлингани ва Алиев 84,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонганини эълон қилди.

Бирлашган мухолифатнинг номзоди Жамил Ҳасанли 5 фоиз овоз тўплагани айтилмоқда. Ҳасанли сайлов натижалари юзасидан судга шикоят қилиш ниятини билдирди.
XS
SM
MD
LG