Линклар

Душанбеда амалдорларнинг ўғиллари уюштирган пойгада уч киши нобуд бўлди


Тожикистон пойтахти Душанбеда кеча тунда уюштирилган машина пойгаси пайтида рўй берган ҳалокатда уч киши ҳалок бўлди. Мамалакат ҳукумати амалдорларининг болалари бундай пойгаларни тез-тез уюштириб туради.

Душанбе йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасидаги манбаларнинг Озодлик тожик хизматига айтишича, чоршанба тунда маҳаллий вақт билан соат тўртларда пойтахт марказида рўй берган ҳалокатга “ўта муҳим шахслар”нинг қиммат машина минган ўғиллари сабабчи бўлган.

Тожик матбуотига кўра, Тожикистон темир йўллари давлат ширкати раисининг 21 ёшли жияни Асрор Ҳукумов мазкур ҳодисага алоқадорликда айбланиб, тергов қилинмоқда. Ҳукумов президент Имомали Раҳмоннинг қариндошидир.
XS
SM
MD
LG