Линклар

Дунёдаги фаровонлик адолатсизлигининг энг юқори даражаси Россияда қайд этилди


Дунёдаги фаровонлик адолатсизлигининг энг юқори даражаси Россияда қайд этилди. Credit Suisse сармоя банки ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Россиядаги моддий фаровонликнинг 35 фоизи 110 бадавлат кишигагина тўғри келади. Айни пайтда Credit Suisse эълон қилган ҳисоботга кўра, жами жаҳон фаровонлигининг атиги 1 фоиздан 2 фоизгачаси миллиардерлар ҳисобига тўғри келади.

Credit Suisse банки ҳисоб-китобларига кўра, Россияда моддий фаровонликнинг ҳар 11 миллиард долларига битта миллиардер тўғри келади. Дунё буйича ўртача кўрсаткичга кўра эса, ҳар 170 миллиард долларлик моддий бойликка биттадан миллиардер тўғри келади.

Ана шу кўрсаткичларга кўра банк Россияда моддий фаровонлик адолатсизлиги энг юқори даражада, деган хулосага келди. Кариб соҳилидаги мамлакатларда ҳам миллиардерлар аҳоли моддий фаровонлигининг катта қисмини назорат қилиши хулоса қилинди.

Credit Suisse собиқ Совет Иттифоқи тарқалганидан кейин Россияда юқори малакали иқтисод амал қила бошлашига умид қилинаётган эди, аслида эса “бунинг тескарисини кўриш мумкин”, дея хулоса қилди.

Шунингдек Credit Suisse банкига кўра ўтган бир йил давомида инсоният фаровонлиги 4,9 фоизга ошган.
XS
SM
MD
LG