Линклар

logo-print

Ўзбекистонда электр қувватини исроф қилганлар жаримага тортилади


Ўзбекистонда электр энергиясидан бошқа мақсадларда фойдаланган шахсларга нисбатан жавобгарлик жорий қилинди.

8 октябрда кучга кирган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунга асосан электр ва иссиқлик энергиясини увол қилганлик учун мансабдор шахслар энг кам иш ҳаққининг 15 баробаридан 30 барабаригача жарима тўлайди.

Электр энергиясидан мақсадсиз фойдаланган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳам жавобгарликка тортилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг аксар минтақаларида электр қуввати ва табиий газ аҳолига ўта чекланган миқдорда берилмоқда.
XS
SM
MD
LG