Линклар

Хитойнинг CNPC ширкати 2015 йилда Ўзбекистонда табиий газ қазиб олишни бошлаши мумкин.

Россиянинг “Нефтегаз” нашри Хитой томони 2014 йилда бир қатор газ конларини ўзлаштиришни бошлаши ва 2015 йилда газ қазиш ишлари бошланиши ҳақида маълумот берди.

Ўзбекнефтегаз билан жорий йил ёзида шартнома имзолаган Хитой ширкати йилига 1,5 миллиард кубометр газ қазиб олишни режалаган. Хитой томони газ конларини ўзлаштириш учун 200 миллион доллар сармоя ётқизади.
XS
SM
MD
LG