Линклар

Қорақалпоғистон Вазирлар маҳкамаси раисининг собиқ ўринбосари Нурлан Ерлепесовнинг уйида ўтказилган тинтув пайтида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида нақд пул топилди.

Бу ҳақда Нукусдаги манбасига таяниб хабар берган uznews.net нашрининг билдиришича, шу йилнинг ёзида лавозимидан бўшатилган Ерлепесовга нисбатан жиноят иши очилган ва у айни пайтда Тошкентда ушлаб турилибди.

Расмий манбалар Ерлепесов Қорақалпоғистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимидан бўшатилганини тасдиқлаган ҳолда, унга нисбатан жиноят иши очилгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлагани ёки рад этгани йўқ.

Uznews.net нашрининг ёзишича, Ерлепесовнинг лавозимидан бўшатилиши Қорақалпоғистон Вазирлар маҳкамасининг амалдаги раиси Баҳодир Янгибоевга қарши қаратилган ҳаракатлардан бири бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG