Линклар

Ўзбекистонда ҳалокатга учраган тожик поезди йўловчилари Сўғд вилоятига етказилди


Ўзбекистоннинг Ғаллаорол туманида пайшанба куни издан чиқиб кетиб ҳалокатга учраган Душанбе-Конибодом йўналишидаги поезд йўловчилари 11 октябрга ўтар кечаси Тожикистоннинг Сўғд туманидаги Нов станциясига олиб келинди.

Озодлик радиоси тожик хизматининг хабар беришича, ҳалокатда жароҳатланганлар мустақил ҳаракатлана олмагани учун шифокорлар уларни кўтариб, тез ёрдам машиналарига солган.

Йўловчилар Тожикистонга Ўзбекистон темир йўлларига қарашли поездда олиб келинган.

10 октябр куни эрталабки соат 10.15 да Душанбе-Конибодом йўналишида ҳарбий хизматга чақирилган камида 267 йўловчини олиб кетаëтган Тожикистон поезди Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида издан чиқиб¸ ағдарилган эди. Ҳалокат оқибатида камида 65 йўловчи жароҳат олгани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG