Линклар

Пайшанба куни қуролланган гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган ва кейинроқ озод этилган Ливия Бош вазири Али Зейдан ўзини қуролланган шахслар қўлидан қутқарган одамларга миннатдорчилик билдирди.

Ливия Бош вазири ўзини қутқариш амалиётида кимлар иштирок этганини айтгани йўқ, бироқ қутқарувчиларни “ҳақиқий инқилобчилар”, деб атади. Зейдан ўзини қутқарган шахсларни ҳукумат қуролли кучлари сафига қўшилишга чақирди.

Али Зейдан Триполидаги меҳмонхоналарнинг биридан ўғирлаб кетилган ва бир неча соат асирликда сақланган эди. Мазкур жиноят ортида ким турганини Ливия Бош вазири очиқ айтгани йўқ.

Бош вазирни ўғирлаганлик масъулиятини “Ливия инқилобий ҳаракатлар жамияти” қуролли гуруҳи ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG